"Интер" Модрични сотиб ололмаса, Ковачични ортга қайтаришга уруниб кўради
Миланнинг “Интер” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачични яна жамоага қайтариши мумкин.
Football Italia тарқатган хабарга кўра агар “нерадзуррилар” “Реал”дан Лука Модрични сотиб олишолмаса, у ҳолда бор эътиборларини айнан Ковачичга қаратишади. Эслатиб ўтиш лозимки, Матео 2013-2015 йилларда “Интер” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг 28 млн евро эвазига “қироллик клуби”га кўчиб ўтган эди.
Ковачичи жорий мавсумни “Челси” сафида ижара асосида ўтказмоқда. Аммо, лондонликларда унинг трансферини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас.
Фикрлар