"Интер" Португалия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олади

Англиянинг “Саутгемптон” клуби ҳимоячиси Седрик Соареш мавсумни Италияда якунлашга яқин турибди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра “Интер” 27 ёшли португалиялик футболчини 500 минг евро эвазига мавсум якунига қадар ижарага олади. Ижара муддати якунлангач эса “нерадзуррилар” уни 11 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Маълумотларга қараганда Соареш бугун миланликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Соареш жорий мавсум "Саутгемптон" сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!