"Интер" Ракитич борасида музокаралар ўтказмоқда

Миланнинг “Интер” клуби мавсум якунлангач “Барселона” хавбеки Иван Ракитични сотиб олмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 30 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборишди. Ҳозирча музокаралар ижобий давом этмоқда.

Маълумотларга қараганда миланликлар Ракитич учун 35 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “Барса” 45 млн евро сўрамоқда. Футболчининг ўзига эса камида 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ракитичнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 5,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!