Миланнинг “Интер” клуби ишқибозлари кеча А Сериянинг 15-турида “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган меҳмондаги баҳсда стадионда тартибсизликлар келтириб чиқаришди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра ушбу ҳолат миланлик бир гуруҳ мухлисларнинг фан картаси ва чиптасидаги фамилиялар бир-бирига мос келмагани учун меҳмонлар секторига қўйилмаган ва шундан сўнг жанжал келиб чиққан. Бунга норозилик сифатида эса қолган миланлик мухлислар стадион ўриндиқларини синдириб, ҳожатхоналардаги буюмларга зарар етказишган.

Энди А Серия тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан “нерадзуррилар”га кескин чора кўриши мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98