"Интер" тез орада "Атлетико" етакчиларидан бирининг трансферини эълон қилади

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин катта эҳтимол билан фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

"Нерадзуррилар" спорт директори Жузеппе Мароттанинг айтишича томонлар деярли келишувга эришишган ва “Интер” тез орада уругвайлик футболчининг трансферини расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Годиннинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у ёзда “Интер”га мутлақо текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Годин “Атлетико” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!