Ислом бирдамлик ўйинлари: Анастасия Сердюкова ҳам кумуш медални ўзиники қилди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларида терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайди.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларнинг бадиий гимнастик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова ҳалқада бажариладиган баҳсларда кумуш медални қўлга киритди.

Хусусан, ушбу йўналишда олтин медал озарбайжонлик Марина Дурундага насиб этган бўлса, кучли учликни ҳам мезбонлар вакиласи Жала Пирриева якунлаб беришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!