Испания кубоги. Суареснинг дубли «Барселона»га 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди

Каталониядаги «Камп Ноу» стадионида кечган беллашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келишди. Мунир, Денис Суарес (2 та) ва Малком томонидан киритилган голларга меҳмонлар сафида Хосе Сене бир бор жавоб қайтара олди холос.

Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда каталонияликлар 1:0 ҳисобида устун келишган эди. Шу тариқа, Эрнесто Вальверде шогирдлари 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Бу босқич ўйинлари 9 ва 16 январь кунлари бўлиб ўтади. Жуфтликлар қуръа ташлаш маросими ёрдамида аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!