Испания терма жамоаси дарвозабони АПЛ клубига кўчиб ўтди

  • 9 август, 2018, 22:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" дарвозабони Серхио Рико фаолиятини Англиянинг "Фулхэм" клубида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра "Фулхэм" Испания терма жамоаси аъзосини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган.

Маълумот учун, 24 ёшли Рико андалусияликлар шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 169та ўйинда майдонга тушган. Испания терма жамоаси сафида эса 1та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!