Истомин Хитойда нималарга қодир эканлигини намойиш этмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг биринчи  ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Ченду шаҳри мезбонлик қилаётган турнирдаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Бугун ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 1 млн доллардан зиёдни ташкил этувчи турнирнинг чорак финал босқичида кортга чиқди.

Теннисчимизга ақшлик Жаред Дональдсон рақиблик қилди. Роппа-роса 2 соат 30 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Истомин ўз иродасини намойиш эта олди.

Дастлабки сетни 2:6 ҳисобида бой берган Истомин қолган икки сетни 7:5, 7:6 ҳисобида ўз фойдасига хал этди.

Энди ҳамюртимизга ярим финалда япониялик Юичи Сугита рақиблик қилади. Ушбу ўйин эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!