Италия кубоги. "Ювентус"нинг бўлажак рақиби маълум
Болонья шаҳридаги "Ренато Далль'Ара" стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Голларга Риккардо Орсолини (2 та) ва Диего Фальчинеллилар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, "Болонья" 1/8 финалга чиқди. Бу босқичда Филиппо Инзаги шогирдлари амалдаги ғолиб - "Ювентус"га қарши сафарда баҳс олиб боради.
Фикрлар