ЖЧ-2018: Бельгия Японияни мусобақадан чиқариб юборди
Россия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги нимчорак финал иштирокчиси аниқланди.
Драматик тарзда кечган учрашувда Бельгия терма жамоаси иродали ўйин намойиш қилиб, Япония устидан ишончли ғалабага эришди. Европаликлар ўйинда иккита тўп фарқи билан ортда бораётганига қарамасдан якунда учта гол уришга эришди.
ЖЧ-2018
02.03.2018
Бельгия – Япония – 3:2
Голлар: 0:1 – 48 Харагути, 0:2 – 52 Инуи, 1:2 – 69 Вертонген, 2:2 – 74 Феллайни, 3:2 – 90 Шадли.
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.
Япония: Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.
Огоҳлантиришлар: Сибасаки (40).
Шундай қилиб, Бельгия терма жамоаси чорак финалда Меексикани турнир билан хайрлашишга мажбур қилган Бразилия билан куч синашади.
Фикрлар