ЖЧ-2018: Боксчиларимизнинг бугунги рақиблари билан танишинг
Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати-2018 турнирининг бешинчи кунги беллашувларида икки нафар оғир вазнли боксчиларимиз ўз омадларини синаб кўришади.
Кундузги беллашувларда Жамшид Махамадалиев чорак финал учун кечадиган жангда украиналик Кирило Стоианчевни синовдан ўтказади. Бу қарама-қаршилик ғолиби ярим финал йўлланмаси учун бўладиган тўқнашувда польшалик Оскар Коперага қарши рингга кўтарилади.
Кечки дастурдан ўрин олган жангларда -91 кг вазн тоифасида Жавоҳир Тоғаймуродов бошқа бир украиналик боксчи Марат Григорян билан куч синашади. Ғолиб боксчи чорак финалга йўл олади.
Кундузги дастур
+91 кг: Жамшид Махамадалиев (Ўзбекистон) – Кирило Стоианчев (Укарина)
Кечки дастур
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов (Ўзбекистон) – Марат Григорян (Укарина)
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган жангларнинг барчасида вакилларимиз ғалаба қозонишди.
Фикрлар