ЖЧ-2018: Франция Уругвайни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди

Россия яшил майдонларида давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2018 турнирининг илк ярим финалчисига аниқлик киритилди.

Илк чорак финал учрашувида ажойиб футбол намойиш этаётган Франция терма жамоаси Уругвай билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда Гризманнинг жарима зарбасидан узатган тўпини Варан боши билан Муслера дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда Гризманнинг кучли зарбасидан сўнг Уругвай посбони хатога йўл қўйиб, ўз дарвозасидан иккинчи тўпни олиб чиқди.

Шундай қилиб, французлар дастлабки ярим финалчига айланди. Бу жамоа рақиби Тошкент вақти билан 23:00да старт оладидан Бельгия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликдан сўнг аниқланади.

Уругвай – Франция 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 40 Варан, 0:2 – 61 Гризманн.

Уругвай: Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Урретавискайя, 73), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 59), Торрейра, Весино, Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).

Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба, Канте, Толиссо (Нзонзи, 80), Гризманн, Жиру, Мбаппе (Дембеле, 88).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!