
ЖЧ-2018. Плей-оффнинг яна 2та жуфтлиги маълум бўлди
Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг “E” ҳамда “F” гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди ва ушбу гуруҳлардан навбатдаги босқичга йўл олган жамоалар номи ҳам маълум бўлди.
Энди “E” гуруҳида 1-ўринни олган Бразилия “F” гуруҳида 2-ўринни олган Мексикага қарши ўйнайди, аксинча “E” гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган Швейцария “F” гуруҳи ғолиби Швецияга қарши ўйин ўтказади.
Маълумот учун, Бразилия – Мексика учрашуви 2 июль куни Самарада Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади, Швеция - Швейцария баҳси эса 3 июль куни Санкт-Петербургда Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Фикрлар