“Реал” украиналик дарвозабонни харид қилди

19 ёшли “Заря” клуби посбони Андрей Лунин Мадриднинг “Реал” клуби билан 6 йиллик шартнома имзолади. Бир йил олдин Лунин “Реал”га ўтиш орзуси эканлигини маълум қилган ва 2018 йил ёзида бу ҳақиқатга айланди. “Заря” бунинг учун 9 миллион евро ишлаб олди.

Lunin_1

Лунин – Украина термаси сафида энг ёш дарвозабон ҳисобланади. У 3 ой олдин Саудия Арабистони (1:1) билан бўлган ўйинда дебют учрашувини ўтказган. Унинг асосий сифати совуққонлик дея баҳоланмоқда. Бундан ташқари вазиятларга тез мослашувчан. Айнан унинг шу ҳислатлари янги мураббий Хулен Лопетеги эътиборини тортган. Бу мураббий кўпроқ ёшлар билан ишлашни ёқтиришини ҳам айтиб ўтиш зарур.

“Миланеврокубокларда ўйнамайди

Milan out

Милан клуби ўтган мавсум Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб борди. Якунда эса Европа Лигаси саралаш босқичидан иштирок этадиган бўлди, аммо энди бу турнирда ҳам қатнашмайди

УЕФА “Милан” клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айблаб, жазолади. Бир йил олдин клуб президенти этиб хитойлик Йонгхонг Ли тайинланган, шундан сўнг “Милан” трансфер бозорида жиддий ишларни амалга оширди. Бунда улар УЕФА қоидаларини ҳисобга олмади.

Италияликлар энди буни тўғрилаш учун халқаро спорт ҳакамлик судига муражаат қилишни режалаштирган. Еврокубокларга қайтиш имкониятлари борми? Бизнингча, бу фақатгина бир йилдан сўнг бўлиши мумкин.

“Спортинг” Михайлович мураббий этиб тайинлади, бироқ бир ҳафта ўтиб уни бўшатди. Бу қимматга тушди...

mihaylovic

“Спортинг” билан сўнгги вақтларда кутилмаган воқеалар кўп бўлмоқда. Эслаб кўринг. Президент футболчиларни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган. Мухлислар уларни уришди. Футболчилар шартномаларини бекор қилиб, Лиссабондан жўнаб қолишди. Ҳатто мураббий ҳам узоқроқ бўлсада Саудия Арабистонида жуфтакни ростлади. Жорже Жезуш ўрнига сербиялик Синиша Михайлович тайинлади.

Михайлович жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди, клуб шарфлари совға қилинди, бироқ афсуски бир ҳафтадан сўнг лавозимидан озод қилинди.

“Спортинг” ҳали ишни бошлашга улгурмаган мураббийга 300 минг евро тўлашга ҳам мажбур бўлди. Ёмон эмас: чиройли шаҳарда вақтни ўтказиб, яна пул ҳам ишлаб олди. Якунда эса ишсиз қилди.

Михайловични собиқ президент Бруну де Карвалью (айнан унинг сўзлари сабаб клуб жанжал бошланган) таклиф қилган ва бўшатган. Михайлович янги келган Соуза Синтра раҳбарияти режаларига кирмаган.

Наингголан “Рома”ни “Интер”га алмаштирди

naiggolan

Ёзнинг ажойиб трансферларидан бири. Ража Бельгия терма жамоасини ЖЧ-2018да ҳимоя қилиши мумкин эди, бироқ таркибга киритилмади. Яқинда у узоқ музокаралардан сўнг “Интер”га 38 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолади. Бельгиялик футболчини илиқ кутиб олишди. Унинг ўзи ҳам худди шуни хоҳлаганини маълум қилди.

Мураббийлар ва вице-президент Хавьер Занетти томонидан билдирилган ишонч жуда муҳим. Уларга ўзимни керакли ҳис қилдим. “Рома”да мени соғинишади, – дейди Ража. – Ёшлигимдан “Интер”да ўйнашни истаб келардим, аммо шу вақтга бу амалга ошмай келаётган эди.

Гризманн “Барселона” ўтмади, Пике бу ҳақда фильм суратга олди, клубдагиларнинг жаҳли чиқди

Griezmann

Антуан Гризманн келажаги борасида бир қарорга келди. Европа Лигаси қаҳрамони ва “Атлетико” етакчиси “Барселона”дан жиддий таклиф тушишига қарамасдан Мадридда фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрди. Унинг бу қароридан ҳақида бутун бошли фильм олинди. Уни икки ой давомида тайёрлашди. Барчаси Гризманнинг фикрлари, оиласининг маслаҳатлари, бир қарорга келгунга қадар бўлган вақтдаги хатти-ҳаракатлари ва мухлисларнинг босими ҳақида.

Фильм “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикега тегишли “Kosmos Studios” студиясида чиқди. Бу ҳақда Пике шундай дейди:

Гарчи реакция бир хил бўлсада, футбол учун бундай фильм – янги эмас. Спорт оламида бундай сценарийли кино суратга олинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98