ЖЧ-2018 учрашувларига қанча хорижлик мухлис ташриф буюрди?
Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Олга Голодец жаҳон чемпионати якунларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, турнир давомида 3 млндан ортиқ мухлис ташриф буюрган.
- Жаҳон чемпионати учрашувларига 3 млн 31 минг 768 мухлис келишган. Бу барча учрашувларга ташриф буюрган томошабинларнинг 99,8-99,9 %ини ташкил қилади, - дейди Голодец. - 806 минг чет эл фуқаролари пасспорт олган. Умуман мундиалга 3 млндан ортиқ хорижлик мухлис келган. Ўйинларга энг кўп чипталарни АҚШ, Бразилия ва Германия фуқаролари харид қилишган.
Турнирга 25 та давлат президенти, турли монархияларнинг 7 вакили Россияда бўлишган.
Фикрлар