ЖЧ-2018да барча ярим финалчилар номи маълум бўлди

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг сўнгги 2та чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

Дастлаб Англия Швеция (2:0) устидан ишончли тарзла ғалаба қозонган бўлса, кейинроқ Хорватия Россияни (2:2, 4:3) пенальтилар сериясига кўра мусобақадан чиқариб юборди. Шу тариқа иккинчи ярим финал жуфтлиги ҳам маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ярим финал баҳси 10 июль куни Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасида кечса, 11 июль куни Англия – Хорватияга қарши иккинчи ярим финал жуфтлигида баҳс юритади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!