ЖЧ-2022 стадионлари 2021 йилда фойдаланишга топширилади
"Қатар 2022" ташкилий комиссияси раҳбари Хасан ал-Тавадининг сўзларига кўра ЖЧ-2022 учун барпо этиладиган стадионларнинг барчаси 2021 йилда фойдаланишга топширилади.
“ЖЧ-2022 стадионлари қурилиши режа бўйича, балки ундан ҳам тез суръатларда давом этмоқда. Ўтган йили биз “Халифа” стадионини очиб бердик. Айни дамда ушбу ўйингоҳ ўзида турли учрашувларни қабул қилмоқда. Декабрь ойида эса "Ал-Вакра" ҳамда "Ал-Бэйт" стадионлари ҳам фойдаланишга топширилади. Қисқа қилиб шуни айтишим мумкинки, ЖЧ-2022 ўйинлари ўтказиладиган барча стадионлар 2021 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади”, - дейди ал-Тавади.
Эслатиб ўтамиз. Қатардаги мундиал 2022 йилнинг 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади.
Фикрлар