Жардим АПЛда иш бошлаши мумкин
Англиянинг "Лестер" клуби "Монако"нинг собиқ устози Леонарду Жардимга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда TF1 хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “тулкилар” раҳбарияти жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Клод Пюэлнинг ишларидан қониқиш хосил қилмаяпти. Шу боис унинг ўрнига айнан португалиялик мутахассисни жалб этишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, “Лестер” АПЛда ўтган 23 тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар