Жардим "Монако" таркибини қисқартирмоқчи

“Монако” клуби бош мураббийи Леонарду Жардим жамоа таркибида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.

“Клуб яна қандайдир трансферларни амалга оширишини истисно қилмайман. Мен “Монако” раҳбариятидан жамоа таркибини қисқартиришни сўрадим. Жамоада майдонга кам тушаётганидан нолийдиган футболчилар кўп бўлишини хоҳламайман. Бундан ташқари биз таркибни кучайтиришимиз керак.

Юқоридаги масалалар юзасидан сўнгги сўзни раҳбарият айтади. Чунки бу фақат менинг хоҳишим. Биз ҳаммамиз “Монако” яхши футбол кўрсатишини истаймиз”, - дейди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Монако” айни дамда Франция чемпионатида жами 15 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!