Жардим дисквалификация қилинди

"Монако" клуби бош мураббийи Леонарду Жардим Франция чемпионатининг "Монпелье"га (2:2) қарши баҳсида амалга оширган хатти-ҳаракатлари учун жазоланди.

Унга кўра португалиялик мутахассис “Монако” футболчиси Жемерсон майдондан четлатилган вазиятда ҳакамнинг қарорига нисбатан норозилик билдиргани учун 1та ўйинга дисквалификация қилинди.

Энди жардим 24 февраль куни “Лион”га қарши бўладиган муҳим учрашувни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!