
Жардимни истеъфога чиқарган "Монако" бунинг учун қанча товон пули тўлайди?
Хабарингиз бор кеча “Монако” клуби бош мураббийи Леонарду Жардим ўз лавозимидан озод этилган эди.
A Bola нашри тарқатган хабарга кўра томонлар ўртасида имзоланган шартномани муддатидан аввал бузгани учун монаколиклар энди португалиялик мутахассисга нақд 7 миллион евро товон пули тўлашади.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” раҳбарияти айни дамда ушбу лавозимга Тьерри Анри ҳамда Клаудио Раньериларнинг номзодини кўриб чиқмоқда.
Фикрлар