Жеко Европанинг энг яхши тўпурарлари ўнлигига кириб олди

Босния ва Герцеговина терма жамоаси форварди Эдин Жеко Европа терма жамоалари тўпурарлари орасида кучли ўнликка кириб олди.

32 ёшли “Рома” футболчиси бунга УЕФА Миллатлар лигасининг Шимолий Ирландияга (2:0) қарши баҳсида эришди. Шу куни терма жамоаси сафида 97-ўйинида майдонга тушган Жеко учун киритилган гол 55-бўлди.

Таъкидлаш керакки, Жеко бу борада Роберт Левандовски (Польша) ҳамда Ян Коллер (Чехия) билан тенглашиб олди.

Маълумот учун, бу борада Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду яққол етакчи ҳисобланади. 33 ёшли футболчи шу кунгача терма жамоаси сафида 85та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!