Жеко "Рома" билан шартномани узайтирса, маоши ошади

Римнинг "Рома" клуби ўзининг босниялик ҳужумчиси Эдин Жеко билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича агар 32 ёшли футболчи “бўрилар” билан келишувни узайтирса унинг йиллик маоши 5 миллион еврога кўтарилади. Айтиш лозимки, Жеконинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва унга кўра футболчи йилига 4,5 миллион евро маош олмоқда.

Маълумот учун, Жеко ўтган мавсум “Рома” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!