Жиру "Олтин тўп" кимга берилиши кераклигини айтди
Лондоннинг "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру бу йилги "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Олтин тўп”ни ёки франциялик футболчи, ёки Модрич олиши керак. Агар овоз бериш имкониятим бўлганда, мен қайсидир жамоадошимга берардим. Лекин, унинг кимлигини сизларга айтмайман”, - дейди Жиру.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жиру ЖЧ-2018да гол ура олмаганидан хафа эмаслигини айтиб ўтган эди.
Фикрлар