Жиру Зиданни ортда қолдирди

  • 10 сентября, 2018, 09:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру кеча Миллатлар лигаси доирасида Голландияга (2:1) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 31 ёшли футболчи учун ушбу гол терма жамоадаги 31-гол бўлди ва у бу борада афсонавий Зинедин Зиданни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Франция терма жамоасида Жирудан кўпроқ гол урган 3та футболчи бор. Юқори учликда Давид Трезеге (34), Мишель Платини (41) ва Тьерри Анри (51) каби футболчилар боришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию