Жоау Мариу фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Жоау Мариуга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Italia нашрининг хабар беришича лиссабонликлар “Интер” сафида ўйнашни истамаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришмоқчи. Айтиш лозимки, Мариуга шунингдек "Эвертон", "Борнмут", "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" каби АПЛ клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли португалиялик футболчи ўтган мавсум “Интер” сафида жами 15та ўйинда иштирок этди. Мавсумнинг иккинчи ярмини эса “Вест Хэм”да ижара асосида ўтказиб, 14та ўйинда 2та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” Мариуни бундан 2 йил муқаддам 40 миллион еврога харид қилишган эди.
Фикрлар