Жон Террига янги иш таклиф қилишмоқда

Англиянинг афсонавий ҳимоячи Жон Террига телевидениядан таклиф келиб тушди. Бу ҳақда Goal.com сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Sky Sports телеканали 37 ёшли футболчини эксперт лавозимига ишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсумни “Астон Вилла” сафида Чемпионшипда ўтказган Терри айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!