Жоржо Кьеллини: Польшага ютқазмаслигимиз лозим, акс ҳолда...
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини бугун Польшага қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Миллатлар лигаси учрашуви олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бу ўйинда мағлуб бўлмаслигимиз жуда муҳим, акс ҳолда биз мусобақадан чиқиб кетамиз. Бу эса биз учун Евро-2020га чиқишимизни янада қийинлаштиради ва жамоамизнинг рейтингига салбий таъсир кўрсатади. Бизнинг мақсадимиз – ғалаба. Жамоамизнинг йўқотадигн ҳеч нарсаси йўқ ва биз польякларни ўз ўйин услубимизда ўйнашга мажбур қилишимиз керак. Ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатадиган вақтимиз келди”, - дейди Кьеллини.
Эслатиб ўтамиз, Польша – Италия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар