
КХДР мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хабарингиз бор, эртада Тошкентдаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон – КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс олдидан бугун матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Ким Ёнг Жун ҳамда жамоа футболчиси Жонг Ил Гван журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Ким Ёнг Жун: Эртанги учрашув биз учун январь ойида бўладиган Осиё кубогига тайёргарлик ўйини бўлади. Биз охирги ўйинимизни май ойида Гонк Конг терма жамоасига қарши ўтказган эдик.
Жонг Ил Гван: Эртанги учрашувда биз якдил жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Ким Ёнг Жун: Таъкидлаш жоиз, бу йил терма жамоамизга номзод ўйинчиларни кўп маротаба клублардан чақириб олишни эп кўрмадик. Чунки уларнинг клублари халқаро ўйинларда қатнашишмоқда ва футболчилар етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлишмоқда.
Ўртоқлик ўйинидан олдин жамоангизни ўйинларини кузатдик. Терма жамоангиз ўйинга аъло даражада тайёр деб ўйлайман. Ким эртага яхши ўйнаса ўша жамоа ғалаба қозонади. Футболда олдиндан қилинган башоратлар доим ҳам ўзини оқламайди.
Биз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Осиё кубогига тайёргарлик кўраётганимиз сабабли агарда ғалаба қозонсак жамоа футболчиларининг кайфиятини кўтарилиб руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади албатта.
Осиё кубогида кучли жамоалар иштирок этишади. Агар биз чорак финалга етиб борсак бу биз учун ижобий натижа ҳисобланади.
Жонг Ил Гван: Швейцария клубига таклиф этилишимга сабаб ўтган йили Японияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада яхши иштирок этиб ўйинда хет-трик қайд этганим бўлса керак.
Фикрлар