КХДР термаси Тошкентга етиб келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушаётганидан мухлисларнинг хабарлари бор. Сентябрь ойида Сурия ҳамда Эрон терма жамоаларига қарши баҳс ўтказган терма жамоамиз октябрь ойида ҳам иккита терма жамоага қарши тўп суриши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Эктор Купер шогирдларига рақиблик қилувчи КХДР терма жамоаси бугун Тошкент шаҳрига етиб келди. Кореяликлар Тошкентдаги Windham меҳмонхонасига жойлашишди. Ушбу терма жамоага қарши баҳс 13 октябрь куни соат 19:00 да “Миллий” стадионида бўлиб ўтади. Ўйингоҳ кассаларида эса ушбу ўйин учун чипталар савдоси давом этмоқда.
Қуйида КХДР терма жамоасининг таркиби билан танишишингиз мумкин:
- У Ил Ганг
- Ан Сонг Ил
- Ан Ил Бом
- Ким Сонг Мин
- Ри Мёнг Гук
- Канг Жу Хёк
- Ким Ю Сонг
- Ри Ун Чол
- Жонг Ил Гван
- Ким Кук Бом
- Сим Хён Жин
- Ким Ёнг Ил
- Ри Чанг Хо
- Ким Чол Бом
- Рим Кванг Хёк
- Ри Кум Чол
- Жанг Кук Чол
- Ри Тхонг Ил
- Канг Кук Чол
- Жо Кванг Мёнг
- Хан Тхай Хёк
- Син Хёк
Фикрлар