Канте “Челси”нинг жавобини кутмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте ўзининг трансфери масаласида жамоа раҳбарияти билан зиддиятга бормоқчи эмас.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра кўплаб супер таклифларга эга бўлган 27 ёшли франциялик футболчи бу борада “аристократлар”нинг ҳар қандай қарорига рози. Агар раҳбарият уни сотмасликка қарор қилса, у ҳолда Канте “Челси”да қолишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Кантега "Барселона", "Реал" ва ПСЖ каби жамоалар жиддий таклифар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!