Канте ПСЖ билан шахсий келишувга эришди
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте жамоасини ўзгартиришга ва фаолиятини ватанида давом эттиришга тайёр.
Le Parisen тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли франциялик футболчи ўзига жиддий таклифлар билдираётган ПСЖ раҳбарияти билан шахсий келишувга эришган ва Парижга кўчиб ўтишга розилик билдирган. Кантенинг “Челси”дан кетишига асосий сабаблардан бири сифатида унинг янги мавсумда ҳам Чемпионлар лигасида ўйнаш истаги бор эканлиги келтирилмоқда.
Бироқ, Кантенинг ҳозирча ПСЖга кўчиб ўтолмаслигига УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун Париж клубига янги футболчи сотиб олиш учун қўйган таъқиқи сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Канте ўтган мавсум “Челси” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Канте шунингдек яқинда ниҳоясига етган ЖЧ-2018 баҳсларида Франция терма жамоаси сафида олтин медалларни қўлга киритди.
Фикрлар