Каратэчиларимиз Австрияда "А серия" мусобақасида иштирок этишади

Австриянинг Зальцбург шаҳрида 1-3 март кунлари каратэ (WKF) бўйича "Каратэ-1 А серия" туркимига кирувчи халқаро турнир ўтказилади.

Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мусобақада иштирок этиш учун Зальцбургга жўнаб кетди.

Мазкур мусобақада терма жамоамиз шарафини Шерзод Рахимқулов, Бекзод Туйғунов (-60 кг), Асилбек Мадаминов, Акмал Чориев (-67кг), Жаҳоншох Иброҳимов (-75 кг), Абдулазиз Отабоев (-84 кг) ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!