Кавани Уругвай - Португалия баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди
Хабарингиз бор кеча Сочи шаҳридаги “Фишт” стадионида ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Уругвай ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйинда уругвайликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва чорак финалга йўл олишди.
Баҳс якунлангач ФИФА Уругвай терма жамоаси форварди Эдинсон Каванини учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топди. Айтиш керакки, айнан Каванининг дубли Уругвайга ғалаба келтирди.
Фикрлар