Каванига АПЛдан харидор чиқди

Мавсумлар оралиғида ПСЖдан кетиши деярли аниқ бўлган ҳужумчи Эдинсон Каванига Англия премьер-лигаси клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Teamtalk нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчини шахсан "Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Лондонда, ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Франция чемпионати тўпурари Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!