Каванига Ла Лига грандидан қизиқишлар бўлмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби харидор бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Кавани айни дамда ПСЖнинг етакчи футболчилари билан у қадар яхши муносабатда эмас ва шу боис жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум парижликлар сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!