Каванининг агенти 3 та гранд клуб билан алоқада бўлиб турибди
ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.
France Football нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчининг агенти "Атлетико", "Наполи" ва "Челси" клублари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Кавани ўзининг парижликлар сафидаги ҳолатидан норози эканлиги ва шу сабабли ҳам жамоасини ўзгартириш ниятида эканлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди.
Маълумот учун, Кавани жорий мавсум 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар