Каземиро жароҳат олгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро “Атлетико”га қарши баҳсда жароҳат олмаганини таъкидламоқда.
“Мен майдонда бор кучимни бердим. Бу режага кўра амалга ошириладиган оддий алмаштириш эди. Чунки, мен ҳали тўлиқ ўйнашга тайёр эмас эдим”, - дейди Каземиро.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каземиро мушакларидан жароҳат олгани ва Ла Лиганинг илк турида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар