Кепа Аррисабалага: Неча пулга "Челси"га ўтганим мени қизиқтирмайди
"Челси" клуби янги дарвозабони Кепа Аррисабалага лондонликлар сафида қандай мақсадларга эришишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.
- Мен бу жамоа сафида бўлганимдан бахтиёрман. Фаолиятим ва хаётим учун бу муҳим қадам. Тан олиш лозим, бундай қарор мен билан шартнома имзолаган клуб томондан менга қўйилган ажойиб имкониятдир. Кўчиб ўтишим жамоа раҳбарияти учун неча пулга тушгани мени қизиқтирмайди, мен кучимни максимал даражада кўрсатишни хоҳлайман.
23 июль куни ёзги таътилдан машғулотларга қайтгандимда "Челси" томондан менга қизиқиш билдирилаётганидан хабарим бор эди.
Испания терма жамоа сафида бирга тўп тепган футболчилар билан "аристократлар"да қандай тўп тепишни борасида суҳбатлашганман. Ишнончим комилки, янги жамоага мослашишим қийин кечмайди.
Англия чемпионатида тўп тепадиган дўстларим ҳам АПЛда фантастик ўйинлар бўлишини айтиб ўтишганди,- деди Кепа "кўклар" расмий веб-сайтига берган интервьюсида.
Фикрлар