Кэхилл “Ювентус” ва “Монако”дан бўлган таклифларни рад этди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл жорий қишки трансферлар даврида ўзига билдирилган бир қатор таклифларни рад этганини маълум бўлди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “Челси” 33 ёшли футболчининг трансфери масаласида “Фулхэм” билан келишувга эришган эди. Бироқ “Фулхэм” футболчи билан келишувга эриша олмади.

Бундан ташқари  Кэхилл “Ювентус” ва “Монако” каби клублар таклифини ҳам рад этган. У “Челси”да қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.

Маълумот учун, Кэхилл жорий мавсум АПЛда бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!