Косьельни Франция термасидаги фаолиятини якунлади

"Ўйлашимча, мен термага бера оладиган боримни бериб бўлдим. Ҳозир жамоада ажойиб авлод етишиб чиқди. Мен учун эса терма жамоадаги фаолият якунига етди.

Мен доимо мамлакат бош жамоаси мухлиси бўлиб қолавераман. Боиси, улар ватан шаънини ҳимоя қилишади", - деди Косьельни.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи 2011 йилдан буён "учранглилар" сафида тўп суриб келади ва ҳозирга қадар Франия термаси сафида  51 учрашувда майдонга тушган. У жароҳати боис Россия майдонларида ўтган мундиални ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!