Костанинг нега Испания терма жамоасига чақирилмагани маълум бўлди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 29 ёли ҳужумчи жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида "Брюгге"га (3:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олган ва 69-дақиқада захирага олинган эди. Юқоридаги манбаага кўра айнан мана шу жароҳат сабаб Коста Испания терма жамоасининг бўлажак ўйинларига жалб этилмаган.

Шу тариқа Коста Ла Лиганинг "Бетис" (7 октябрь) ҳамда "Вильярреал"га (20 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!