Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. 

Қизлар ўртасида 63 килограммгача бўлан вазн тоифасида баҳс олиб борган Кумушхон Файзуллаева икки кураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Даст кўтаришда 94 килограмм билан учинчи натижа қайд этган вакиламиз силтаб кўтариш машқида ўз маҳоратини намойиш қилиб, олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш ва бронза медаллари Миср ҳамда Тунис терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Таъкидлаш жоиз, Файзуллаева Ўзбекистон оғир атлетикаси тарихида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган илк аёл спортчи бўлди. Бу терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган иккинчи олтин медали эди. 2 кун муқаддам эркаклар ўтасида Адҳам Эргашев +62 кг. вазн тоифасида ҳам дунё биринчилигида зафар қучганди.

Оғир атлетика. ЖЧ. Тошкент 

Аёллар, -63 кг:

1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 214 кг (94 кг + 120 кг)

2. Эсра Аҳмед (Миср) – 207 кг (94 + 113)

3. Ғофрон Белхир (Тунис) – 206 кг (94 + 112)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98