Куртуа: "Реал"га ўтишим мартдаёқ ҳал бўлган

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа “қироллик клуби”га ўтишга қачон қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

“Челси” мухлислари менинг “Реал”га ўтишим борасида ҳақиқатни билишмайди. Бу борадаги қарор март ойидаёқ қабул қилинган. Шартнома борасида якуний келишувга эришилгач, клубдагиларни безовта қилишни истамадим. Шу боис машғулотларга бормасликка қарор қилдим. Гарчи “Челси” мухлисларини яхши кўрсамда, улар мен ҳақимда ҳали ҳам ёмон фикрдалар”, - дейди бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли дарвозабон “Реал” сафига 35 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!