Ла Лига. "Барселона" мағлубиятдан қутулиб қолди

"Камп Ноу" стадионида кечган учрашув жанговар дуранг (2:2) билан ниҳоясига етди. 24-дақиқада Кевин Гамейро ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Дани Парехо ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Қолган дақиқаларда эса Лионель Месси икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва каталонияликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Шу тариқа, Эрнесто Вальверде шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 50 тага етди ва жамоа ҳамон турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Кўршалаклар" эса 30 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!