"Лацио" икки футболчиси билан шартномани узайтирди

Ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич ва ҳужумчи Чиро Иммобилелар янги 5 йиллик шартнома имзолашди.

Football Italia хабарига кўра, италиялик форвард янги шартномага кўра, йилига 3,5 млн евро маош олади. Милинкович-Савич эса 12 ойда 3 млн евро даромад қилади. Бундан ташқари турли мукофот пуллари ва бонуслар ҳам мавжуд эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Маълумот учун, Савич ўтган мавсум А Серияда 29 та гол билан тўпурар бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!