"Лацио" ўз тўпурарига янги шартнома таклиф қилади

"Лацио" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Чиро Иммобиле билан амалдаги келишувни узайтирмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича римликлар 28 ёшли тўпурар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолашмоқчи. Агар Иммобиле ушбу келишувга розилик билдирса, унинг йиллик маоши 3,2 миллион еврога етади.

Маълумот учун, Иммобиле ўтган мавсум “Лацио” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 41та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!