Легионерларимиз. Денисовнинг “Локомотив”и ўртоқлик баҳсида голланд клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп суридаган Москванинг “Локомотив” клуби айни дамда янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Юрий Сёмин бошчилигидаги “темирйўлчилар” бугун Голландиянинг “Витесс” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушишди ва кутилмаганда 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Таъкидлаш лозимки, ҳамюртимиз эса ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади.

"Витесс" - "Локомотив" - 3:0

Голлар: Брунс, 30 - 1:0, Беренс, 62 - 2:0, Бюттнер, 88 - 3:0.

"Витесс" (асосий таркиб): Эдуардо, Беро, Караваев, Гонг, Селандер, Беренс, Бюттнер, Кларк-Солтер, Линссен, Матаваж, Фор.

"Локомотив" (асосий таркиб): Гильерме, Баринов, Денисов, Игнатьев, Рибусь, Жемалетдинов, Ан. Миранчук, Ал. Миранчук, Тарасов, Идову, Эдер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!