Легионерларимиз. Галиулин жиддий жароҳатга йўлиқди, у 2018 йилда бошқа майдонга туша олмайди
Россия биринчилигининг “Тамбов” клуби сафида тўп сураётган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин кеча мусобақанинг 3-турида “Нижний Новгород”га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Жамоа шифокори Игорь Давидовнинг сўзларига кўра ҳамюртимизнинг чап оёғидаги жароҳати ўта жиддий.
“Айни пайтда биз Финляндия клиникаси билан боғландик ва Вагизни айна ана шу ерда операция қилдирмоқчимиз. Бу борада оғзаки келишувга эришдик. Айни дамда расмий таклиф юборишларини кутяпмиз.
Унинг қачон майдонга қайтиши ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг оёққа туриши учун камида 4 ой талаб этилади. 5 ойлардан сўнг у умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб айтганда у жорий йилда бошқа майдонга туша олмайди”, - дейди Давидов.
Фикрлар